Бутун жаҳон почта куни 49 йил давомида дунё бўйлаб нишонланиб келинмоқда. 9 октябрь санаси Умумжаҳон почта иттифоқининг ташкил этилишига бағишланган бўлиб, у почта ташкилотлари ўртасида ягона жаҳон коммуникация хизматларини ривожлантириш, ҳамкорлик ўрнатиш, кўрсатилаётган хизматларни модернизация қилиш, почта алоқаси хизматларни сифатини яхшилашга ёрдам беради. 1874 йилда Умумжаҳон почта иттифоқи ташкил этилганидан бошлаб, илк бора хорижга ва бошқа почта жўнатмалари учун ягона тариф ўрнатилган.
Почта хизматларига ҳозирги кунда дунёдаги нафақат оддий фуқаролар томонидан балки ҳукумат, тижорат тузилмалари томонидан ҳам талаб мавжуд. Мижозларга сифатли, ишончли хизмат кўрсатиш ҳар қандай почта хизматининг асосий вазифасидир.
"Ўзбекистон почтаси" АЖ 1994 йилдан Умумжаҳон почта иттифоқининг тўлиқ аъзоси бўлиб, хизматларни янгилаш, хизмат кўрсатиш даражасини ошириш ва почта хизматларини тақдим этишда янги технологик ечимларни жорий этиш йўналишлари бўйича ишларни олиб бормоқда.
«Ўзбекистон почтаси” АЖ раҳбарияти ва жамоаси барча почта алоқаси соҳасида фаолият юритаётган ходимларни Бутун жаҳон почта иттифоқи куни билан чин дилдан табриклайди! Барча ходимларга оилавий бахт, соғлик, тинчлик ва фаровонликни тилаб қолади.
Сизнинг муҳим ва қадрли иш фаолиятингиз – биз учун қимматлидир!
Касб байрамингиз билан, азиз дўстлар!