Версия для печати
29.06.2019 y.

2019йил 29 июнда “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти акциядорларининг 2018йил якунларига бағишланган йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишни “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамиятининг Кузатув кенгаши раиси, Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Садиков бошқарди.

Йиғилишда жами овоз берувчи оддий акцияларнинг 78,70 фоизига эгалик қилувчи акциядорлар 6 306 980 дона овоз билан иштирок этди.

Муҳокамалар жараёнида акциядорлар томонидан умумий йиғилиш ваколатига дахлдор долзарб масалалар кўриб чиқилди. Кун тартибидаги барча масалалар конструктив муҳокама этилгач, тегишли қарорлар қабул қилинди.