Версия для печати
20.04.2020 y.

 

 

Маълумки, “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг халқаро почта жўнатмалари мунтазам равишда бошқа давлатларга йўловчи ташувчи авиа қатновлар орқали жўнатиб келинган.

Бутун дунёда содир бўлаётган эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, ҳозирда барча йўловчи ташишни амалга оширувчи авиа қатновларга чекловлар киритилди.

Шунингдек, “Ўзбекистон почтаси” АЖ томонидан Қозоғистон Республикаси орқали 32 давлат билан фақат ер усти транспорти йўналишида халқаро почта жўнатмалари етказиб берилмоқда.

Мижозларнинг талаб ва истаклари инобатга олинган ҳолда 38 та давлатга халқаро авип почта жўнатмаларини қабул қилиш бошланди. Жўнатмалар юк ташишни амалга оширувчи авиа қатновлар орқали жорий йил 20 апрелдан 1 июнгача дунёнинг 38 давлатига (рўйхат илова қилинади) “Extra” тариф режаси асосида халқаро авиа почта жўнатмаларни етказиб берилиши йўлга қўйилди.