Версия для печати
16.12.2020 y.

ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!

 

Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2021 йил 07 январь куни масофадан туриб электрон овоз бериш тизими evote.uz орқали ўтказилади.

Йиғилиш соат 12:00 да бошланади. Акциядорларни рўйхатга олиш соат 09:00 дан бошланади. Умумий йиғилиш ўтказиш учун жамият акциядорлари реестри 2021 йил 03 январь ҳолатига тузилади.

Жамиятнинг электрон почта манзили: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра. .

 

Йиғилиш кун тартиби:

1. “Ўзбекистон почтаси” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

2. “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг эълон қилинган акциялари сонини белгилаш тўғрисида.

3. “Ўзбекистон почтаси” АЖ уставига ўзгартиришлар киритиб, янги таҳрирда тасдиқлаш тўғрисида.

4. “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг бошқарув аппарати ташкилий тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида.

 

Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шаҳсни тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.

Акциядорлар умумий йиғилишда қатнашиш ва кун тартибидаги масалалар бўйича масофадан туриб овоз бериш учун id.gov.uz да белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишлари шарт. Электрон овоз бериш www.evote.uz веб-сайти орқали амалга оширилади.

Акциядорлар умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан “Ўзбекистон почтаси” АЖ бош офисида ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 10:00 дан 17:00 гача танишишлари мумкин.

Маълумот учун телефон: +998 71 232-00-33

 

 

Жамият Кузатув кенгаши