Increase size
Reset to Default
Decrease size
16.08.2021 y.

2021 йил 13 август куни Тошкентдаги Hyatt Regency меҳмонхонасида ZoodMall, Ўзбекистон Почтаси, MyUzCard, Ўзбекистон электрон тижорат ассоциацияси, ЖСТ ва БМТ ҳузуридаги Халқаро савдо маркази (ITC), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Экспортни илгари суриш агентлиги иштрокида матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуман доирасида ZoodMall савдо платформаси имкониятларидан фойдаланган ҳолда, кичик ва ўрта бизнес учун рақамлаштириш лойиҳасининг ишга тушириш, шунингдек, ўз маҳсулотларини яқин ва узоқ хориждаги мамлакатларга экспорт қилиш масалалари илгари сурилди.

Ушбу лойиҳа маҳаллий кичик ва ўрта корхоналарнинг экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаб, уларга трансчегаравий мижозлар билан муносабатларни ўрнатиш ва ривожлантириш имкониятини беради. Ўзбекистонда экспортни ривожлантириш ва кичик ва ўрта корхоналарни рақамлаштириш лойиҳаси ZoodMall онлайн савдо майдончасида ишлаб чиқилади.

Лойиҳанинг ишга туширилиши 2021 йил сентябрь ойида режалаштирилган, шу пайтда кичик ва ўрта бизнеснинг биринчи тадбиркорлари ўз маҳсулотларини компания фаолият кўрсатаётган, жумладан Иордания, Ироқ, Қувайт, Ливан, Озарбайжон, Қозоғистон ҳамда Саудия Арабистони каби Яқин Шарқ ва МДҲнинг 8 та мамлакатларида ўз маҳсулотларини сотиш имкониятига эга бўладилар. Компания ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 2021 - 2023 йилларда 10 миллион АҚШ доллар сармоя қилишни режалаштирмоқда.

Логистика жараёнининг осон ва ишончли бўлишини таъминлаш учун ZoodMall "Ўзбекистон почтаси" билан биргаликда етказиб беришнинг махсус тарифларини тақдим этади ва бутун мамлакат бўйлаб почта бўлимларида товарларни жўнатишни ташкил қилишда кичик ва ўрта корхоналарни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

"Ўзбекистон почтаси" АЖ ҳам бу лойиҳани қўллаб-қувватлашини билдирди. "Ўзбекистон почтаси" АЖ Молия директори Рустам Дадамуҳаммедов сўзга чиқди ва ўз фикрлари билан бўлишди:

«Бу лойиҳа доирасида тадбиркорлар ўз маҳсулотларини экспортга жўнатиш учун “Ўзбекистон почтаси”нинг махсус тарифидан ҳам фойдаланишлари мумкин. 2021 йил 26 январдаги 1-сонли баённомага мувофиқ, экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш бўйича ҳукумат комиссияси йиғилиши, экспорт қилувчи ташкилотлар экспорт учун товарларни почта орқали жўнатиш тарифига 50% чегирма имкониятини тақдим этди. Кичик бизнес эса бу имкониятдан фойдаланиб, Ўзбекистон бўйлаб исталган почта бўлимига, шу жумладан энг чекка ҳудудлар ва аҳоли пунктларига товар юбориши мумкин».

ZoodMall Ўзбекистон бозорида 4 йилдан ортиқ фаолияти давомида миллионлаб мижозлар базасига эга бўлди ва маҳаллий кичик ва ўрта бизнес савдогарларига барча ўзбекистонлик истеъмолчиларга, шу жумладан қишлоқ жойлардаги истеъмолчиларга платформага тўғридан-тўғри киришни таъминладилар.

«Биз Ўзбекистон, Ироқ ва Ливандаги савдо ва буюртмалар бўйича биринчи рақамли платформамиз. Ўзбекистонда 2021 йилнинг 7 ой давомида, биз 200,000 зиёд жўнатмаларни етказиб бердик, бу дегани кунига мингта жўнатма ва юкларнинг 30% ойлик ўсишидир. Биз янги экспорт йўналишини ишлаб чиқишга ва таклиф қилишга қарор қилдик, чунки, биринчи навбатда, Ўзбекистонда ривожланаётган кўплаб сифатли компаниялар борлигига ишонамиз, буни кўряпмиз, баъзилари ZoodMall билан ишлаяпти. Иккинчидан, Ўзбекистон экспорт учун зарур бўлган барча асосий инфратузилмани, яъни маҳсулотларни етказиб бера оладиган логистика компанияларини, тўловларни амалга оширишга ёрдам берадиган тўлов хизматларини, шунингдек савдо майдончаларини ва рақамли саводхонликни ошириш нуқтаи назаридан тадбиркорларни қўллаб – қувватлаймиз” дейди ZoodMall бош директори Асқарбек Алшанбоев.